Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Луиза Хейдан ҳаётни қандай қилиб яхшилаш борасида 6 қоида

Кундан-кун норозилигингиз ортиб, ҳаётингиз зерикарли бўлиб бораётгандек туюлаяптими? Нималарнидир ўзгартиришни истаяпсизу, аммо ўша янгилик нималигини билмаяпсизми? Эҳтимол, муаммо ўзингиздадир? Эътиборингизга ҳавола этаётган тавсиялар машҳур ёзувчи Луиза Хейнинг «Ҳаётингизни қандай қилиб яхшилай оласиз?» номли китобидан олинган. Ўқинг ва хулоса чиқаринг.

1-қоида:

Айни шу кундан бошлаб бир ой давомида «Ўзимдан мамнунман», деган иборани такрорлайверинг. Ҳар куни 100 мартагача қайтаришингиз мумкин. Онг остига маҳкам ўрнашган ахборот натижасини беради. 

2-қоида:

«Хўш, нега ўзимдан мамнун бўлишим керак. Ахир ортиқча вазнимни йўқотолмаяпману» дейсизми? Демак, фикрларингиз ўзгариб боряпти. Бу яхши натижа! Энди «Ҳаётимдан мамнунман. Ўзимга боримча ёқаман», деган иборани қўшинг ва уни ҳам ҳар куни такрорланг.

3-қоида:

Бошқаларнинг гап-сўзлари-ю танқидларига парво қилманг. Сизни ҳеч ким ўзингизчалик билмайди. Кўпинча камчилигимиз деб ўйлаганларимиз, аслида, ўзимизга хос жиҳатимиз бўлиб чиқади. Шундай экан, атрофдагиларнинг эътиборини ўз фойдангизга ишлатинг.

4-қоида:

«Ҳаммасини уддалайман. Ахир мен ўзгачаманку!». Аввал ўзингизни шу фикрга ишонтиринг. Шунда қолганлар ҳам буни тан олишади.

5-қоида:

«Кичик кўнгилсизликлар – катта ғалабаларнинг нишонаси». Бирор режангиз амалга ошмаса, айнан шундай денг. Мана кўрасиз, ғалаба нашидаси узоқ куттирмайди.

6-қоида:

Энг асосий ва муҳими: ҳамиша ўзингизга ишонинг. Шундагина ҳаётингиз сиз хоҳлагандек ўзгаради. Сиз истагандек, ёрқин ранглар, чиройли инсонлар ва ёқимли воқеа-ҳодисалар кириб келади унга. Фақат ишонинг ва ҳаракат қилинг!