Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Маданият ва маърифат” телеканали ўқитувчилар канали бўлади

Кеча – 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Маданият ва маърифат” телеканали кўрсатувларининг асосий қисми таълим-тарбия жараёнлари, ўқитувчи ва мураббийларнинг фаолиятига бағишланиши кераклигини айтди. Шунингдек, ҳудудий телерадиоканалларда ҳам мактаблар ва муаллимлар фаолиятини ёритишга кенг ўрин берилишини таъкидлади.

Жамиятимизда энг эъзозли инсон ўқитувчилар, муаллимлар бўлиши керак, деди давлатимиз раҳбари.