Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳалла кафиллиги жазони енгиллаштирди

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди бир неча бор майда ўғирлик жиноятини содир этган Р.Шукуров ишини кўриб чиқди.

Аниқланишича, Р.Шукуров 2019 йилнинг 9 май куни соат 00:30 ларда Пахтачи туман Гулистон маҳалласида яшовчи Г.Э.нинг яшаш уйига яширинча кириб, у ердан “Samsung” русумли телевизор, чангютгич каби 2 миллион 250 минг сўмлик мол-мулкни олиб чиқиб кетган.

Тергов-суриштирув жараёнида Р.Шукуров бундан олдин ҳам майда ўғирлик жиноятларини содир этгани аниқланди.

Суд мажлисида судланувчини айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин дилдан пушаймонлигини билдирди. Шунингдек Р.Шукуровни Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳам ўз кафиллигига олди. Шу сабабли унга Жиноят кодексининг 57-моддасига асосан, ойлик иш ҳақидан 20 фоиз миқдорида давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

А.Акрамов,

жиноят ишлари бўйича

Пахтачи туман суди раиси.