Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий ижро бюроси бир гуруҳ журналистларни касб байрами билан тақдирлади

Самарқандда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси томонидан тадбир ташкил этилди. Унда вилоятдаги матбуот нашрларининг раҳбарлари, етакчи мухбирлари, телевидение журналистлари ва интернет журналистикаси вакиллари таклиф этилди.

Байрам дастурхони атрофида ташкил этилган тадбирни Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Хайдаров кириш сўзи билан очиб, матбуот ва матбаачилик соҳасида эришаётган ютуқлар ва ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди. Барча журналистларга ижодий муваффақиятлар тилади.

Шундан сўнг Б.Умаров тадбирга ташриф буюрган 24 нафар журналистларга вилоят бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширди.

- Бугун шиддат билан ўзгараётган замон журналист олдига ҳам улкан масъулият ва вазифаларни қўймоқда, - дейди “Адолат сари” юридик газетаси мухбири Рустам Ҳайитов. - Бугун шунчаки ёзиб, ёритиб бўлмайди. Журналистнинг фикри жамият тараққиётига хизмат қилиши керак. Одамларнинг дарду ташвишлари, уларни қийнаётган муаммоларни ёрқин суратларда ёритиш, жамиятда фуқаролик позициясини шакллантириш қалам аҳлининг энг асосий вазифасига айланмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқанд вилоят бошқармаси.