Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар ўтказади

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари Бердиалиев Содиқжон Алижонович Самарқанд вилоятида сайёр қабуллар олиб боради.

Хусусан, жорий йилнинг 15 май куни Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд тумани бўлими биносида - Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолиси учун;

16 май куни Нарпай туман бўлими биносида - Нуробод, Каттақўрғон, Нарпай, Пахтачи, Пастдарғом, Иштихон ва Қўшработ туманлари аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказади.

Учрашувда Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам бевосита иштирок этади.

Тадбир давомида, аҳоли томонидан ўзларини қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилади.

Маълумот учун: Сайёр қабул соат 10:00 дан 16:00 га қадар давом этади.

 

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.