Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактаб директорлари халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланди

Президентимизнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида 2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш маҳаллий халқ депутатлари Кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Шундан келиб чиқиб, халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида тумандаги 2-, 15-умумий ўрта таълим мактабларига директорликка тавсия этилган номзодлар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, бўш ўринларга ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан кўрсатилган мактаб директорларининг номзодлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов орқали танланади. Мактаб директори лавозимига номзодлар ушбу танловда ўзларининг мактаблари фаолиятини кейинги уч йил ичида юқори даражага кўтариш дастури билан қатнашади.

Сессияда депутатлар Жомбой туманидаги 2-мактаб директорлигига номзодини қўйган уч номзоднинг бири - Ғайрат Муратов ҳамда 15-мактаб директорлигига номзодини қўйган - Фахриддин Тошмуродовнинг 3 йиллик дастурини тинглаб, Кенгаш қарори билан директорликка тавсия этди.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.