Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи оқдарёлик ёш тарбиячилар билан учрашди

Оқдарё туманидаги 7-болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонов ёш тарбиячилар билан учрашув ўтказди.

Унда Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида болаларнинг мактабгача таълим тизимига қамровини ошириш, уларга сифатли таълим бериш, бунда тарбиячиларнинг малака ва касб маҳоратларини ошириш бўйича фикрлари сўз юритилди.

- Оқдарё туманида бугунги кунга келиб, давлат мактабгача таълим ташкилотларида 350 нафар педагог тарбиячилар фаолият юритади, - деди Ш.Раҳмонов. – Уларнинг 57 фоизини олий маълумотли кадрлар ташкил этади. Афсуски, бу кам кўрсатгич. Шунинг учун ўрта махсус маълумотли тарбиячилар сиртқи, махсус сиртқи, кечки олий таълим муассасаларининг мактабгача таълим йўналишларида, қайта тайёрлов курсларида ўқиши лозим. Бугунги куннинг талабларидан бири ҳам тарбиячиларнинг билимини ошириш, уни доимо изланишда бўлишини таъминлашдан иборат.

Учрашувда тарбиячиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди, таклифлар тингланди.

Бахтигул АСРОРОВА.