Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мамлакатни биргаликда ривожлантирамиз!

O‘zLiDeP Самарқанд тумани кенгаши “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказди.

Унда маҳалла фаоллари, туман ёшлари ва депутатлар иштирок этди. Партиянинг сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берилди. “Сиз O‘zLiDePни биласизми?” мавзусидаги викторинада саволларга тўғри жавоб берган ёшлар партиянинг эсдалик совғалари ва китоблар билан тақдирланди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.