Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маъмурий суд ишларини юритишда прокурорнинг қандай ваколати бор?

2020 йилда маъмурий судлар томонидан 33 минг 271 та ишлар кўрилган. Уларнинг 1074 таси оммавий ҳуқуқий низоларга, 32 минг 197 таси маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни ташкил этган.

Вилоят прокуратураси ходимлари вилоят маъмурий суди апелляция ва кассация босқичларида 499 та ишларда прокурор ваколати таъминланиб, қонуний асосли ва адолатли қарор қабул қилиш юзасидан асослантирилган фикрлар берилган. Шундан 8 таси апелляция, 43 таси кассация босқичларида вилоят прокуратурасининг келтирилган протестлари асосида бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Бунинг натижасида 37 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланган.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 167 мурожаат бевосита тармоқ ходимлари томонидан ҳал этилиб, 7 таси қаноатлантирилган.

2021 йилнинг январь ойида биринчи босқичда 58 та оммавий ҳуқуқий низоларга оид, 17 та ишлар эса апелляция ва кассация босқичларида кўрилган ва биттаси апелляция протести асосида бекор қилинган.

Қайд этиш лозимки, Президентимизнинг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг 1-бандига асосан жорий йил 1 январдан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш белгиланган. Ҳозирда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Файзулла Эгамқулов,

Самарқанд вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси.