Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маъмурий суд судьялари ва ходимлари стол тенниси бўйича беллашди

Қизғин кураш, ўзаро ҳурмат ва тенглик тамойилларига амал қилган ҳолда ўтган спорт мусобақасида 18 нафар судья ва суд ходимлари иштирок этди.

Беллашувлар якунида вилоят суди катта ёрдамчиси Б.Ашуров биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Вилоят суди судья катта ёрдамчиси Д.Байзаков иккинчи ўринни, Пайариқ тумани суди раиси Ф.Саломов учинчи ўринни эгаллади.

 

Самарқанд вилояти маъмурий суди.