Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марсда миллиончи-шаҳарлар қачон пайдо бўлади?

Марсда одамларнинг доимий бўлиши ўн йилликнинг охирига келиб мумкин бўлади ва 2100 йилга келиб ҳар бир киши миллиончи-шаҳарда бўлишга умид қилса бўлади, дейди «Марс жамияти» президенти Роберт Зубрин.

Маълумки, 2020 йил июлда учирилган янги Америка Perseverance ровери пайшанба куни Марсга қўнди. Янги ровер ёрдамида NASA сайёранинг геологияси ва тузилиши бўйича янги маълумотлар олишга, кейинчалик Ерга юбориш учун унинг тупроқ намуналарини тўплаш режалаштирилмоқда. Perseverance илмий асбоблари орасида Марс атмосферасидан кислород оладиган қурилма мавжуд. Унинг ишлаб чиқувчилари келажакда ушбу технология Марс миссияси пайтида зарур бўлган ракета ёқилғисини олиш талабини қондиради.

SpaceX компанияси раҳбари Илон Маскнинг сўзларига кўра, 2030 йилгача тайёргарлик ишлари давом этади. Эҳтимол, 2026-2028 йилга келиб Starship кемалари юк ёки роботлаштирилган миссиялар билан Марсга жўнатилиб, автоматлаштирилган база қурилишини бошлайди. Одамларни у ерга жўнатишдан олдин бизга Марснинг кислороди ва сувидан ёқилғи ишлаб чиқариш электр станциялари, тизимлар керак, дейди олим.

Маскнинг 2050 йилга қадар Марсга миллионлаб ерликларни юбориш фикрини Зубрин «амбицияли» деб ҳисоблади. «Аммо биз бу вақтга қадар минг кишини жўнатишимиз мумкин бўлади, кўпроқ одамларга шароит яратиш учун улар Марсда саноат ва қишлоқ хўжалиги имкониятларини яратади. Одамлар қанча кўп Марсга учиб, Марсда туғилса, биз шунча тез имконияларни кенгайтирамиз - 2070 йилга келиб биз шаҳарга, 2100 йилга келиб миллиончи-шаҳарга ёки ундан ҳам кўпроғига айланамиз», деди Зубрин.

Г.Холдорова тайёрлади.