Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Масжидда ўғирликка қўл урган 21 ёшли йигит ушланди

Масжидда ўғрилик содир этган жиноятчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд этилишича, 16 сентябрь куни "Чўпон-ота" масжидида 21 ёшли Ҳусниддин К. 18 ёшли Жамшед Р. намозга кирганлигидан фойдаланиб, Жамшед Р.га тегишли бўлган ва ичида шахсий буюмлар ҳамда 894.000 сўм пул бўлган портфелни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Тез орада у қўлга олинди.

Хусниддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("ўғирлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.