Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маст ҳолдаги фуқаро турмуш ўртоғининг қотилига айланди

Тошкент шаҳрида нохуш воқеа юз берди деб, хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 июль куни соат 21:45 ларда фуқаро Д.П. (1977 йилда туғилган) шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи Р.И. (1963 йилда туғилган) билан Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-1 даҳасида жойлашган яшаш хонадонида маст ҳолда ўрталарида келиб чиққан жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан Р.И.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Д.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.