Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Matiz" ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди

Жорий йилнинг 5 май куни соат 23:30 да 31 ёшли Р.М. бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автомашинасида Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани, Дўстлик МФЙ ҳудудида йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўл бўйидаги П-12 каналига ағдарилиб кетган ва йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Оқибатда автомашина хайдовчиси Р.М., автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаролар - 30 ёшли А.Д. ва 22 ёшли Р.М. (аёл) ҳодиса жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.