Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.