Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Меҳнат мигрантларига 10 миллион сўмгача микроқарзлар берилади

“Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 йил) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Қарорга мувофиқ, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими жорий этилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан:

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади;

➖ микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 миллион сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади;

➖ микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.