Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муфтий ҳақида тарқалган ёлғон хабар учун "Azon.uz" бош муҳаррири ишдан олинди

Кеча, 10 сентябрь куни «Azon.uz» нашри Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг расман билдирилишича, муфтий Усмонхон Алимов ўз лавозимидан озод этилмаган.

"Шу муносабат билан, 2019 йил 10 сентябрь куни "Azon New Media"да шошилинч мажлис чақирилди ҳамда хабар тайёрлашда эътиборсизликка йўл қўйгани учун "Azon.uz" бош муҳаррири ишдан олинди», деб маълум қилди таҳририят.