Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Музей фонди архив ҳужжатлари билан бойитилади

СамДУ тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси вилоят музейида давлат архиви, шаҳар ва туманлардаги давлат архивлари директорлари, ходимлари иштирокида семинар ўтказилди.

Ушбу семинарни уюштиришдан мақсад Қатағон қурбонлари хотираси вилоят музейи ва архивлар ходимларининг ҳамкорлигини янада самарали йўлга қўйиш, уларнинг кўмагида музей фондларини янги хужжатлар билан бойитишдан иборат. Тадбирда сўз олганлар ана шулар ҳақида батафсил фикр юритди, ҳали бу борада ишга солинмаган имкониятлар хусусида тўхталишди.

Қатағон қурбонлари хотираси вилоят музейи директори М.Муқимов ва бошқалар бундай ҳамкорлик албатта, ўзининг ижобий самарасини беришини таъкидлади.

СамДУ матбуот хизмати.