Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпайдаги магистрал газ қувурининг 1-тармоғи ишга тушди

Аввал хабар қилинганидек, Самарқанд вилояти Зирабулоқ магистрал газ қувурининг 1- ва 4-тармоқларида содир бўлган ёнғин оқибатлари бартараф этилмоқда.

Зирабулоқ магистрал газ қувурининг 1-тармоғида олиб борилган таъмирлаш ишлари якунланди ва бугун соат 14.00 да ишга туширилди. Айни дамда истеъмолчиларни бир маромда табиий газ билан таъминлаш йўлга қўйилди.

“Ўзтрансгаз” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, газ қувурининг 4-тармоғида таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.