Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Навальний ўзининг заҳарланишида Путинни айблади

Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний комадан уйғонганидан сўнг биринчи марта Германиянинг Der Spiegel журналига интервью берди. У интервьюда ўзининг заҳарланишида Россия президенти Владимир Путиннинг қўли борлигини таъкидлади. Бу ҳақда Радио Sputnik нашри хабар берди.

“Мен қатъий таъкидлайман, бу жиноят ортида Путин турган. Мен бу жиноятнинг бошқа сабабини кўрмаяпман”, дея таъкидлади Навальний.

Маълум қилинишича, Навальний журналистлар билан деярли икки соат суҳбатда бўлган. У ўзининг Россияга қайтиш режаси борлигини маълум қилган.

“Менинг ҳозирги ишим – қўрқмас йигит бўлиб қолиш. Ва, мен қўрқмайман” деди у.

Айни вақтда Навальнийга нисбатан хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Энди у қўриқчилар кузатуви остида ҳаракатланмоқда.