Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Неча ёшдан маҳаллий кенгашларга депутат бўлиш мумкин?

Самарқанд ихтисослаштирилган мусиқа мактабида O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан “Менинг биринчи овозим” шиори остида ўтказилган тадбирда ушбу савол ёшлар томонидан ўртага ташланди.

Таъкидландики, 21 ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга эга, аҳоли ўртасида ҳурматга сазовор фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатликка номзод сифатида кўрсатилиши мумкин. 18 ёшга кирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзи танлаган партияга аъзо бўлиш ҳуқуқига эга.

Тадбирда сиёсий партиялар, сайловлар, депутатлар фаолиятига оид қизиқарли викторина ўйинлари ташкил этилди. Саволларга батафсил жавоб берган ёшларга партиянинг эсталик совғалари топширилди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА.