Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Нексия" ва трактор тўқнашди. Вафот этганларнинг шахси аниқланмоқда

Жорий йилнинг 9 март куни соат 09:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида "Нексия" ва трактор иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Телецентр ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида ҳайдовчи К.Х. “FN 953 LOBOL” русумли тракторни бошқараётиб чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида тракторнинг ковучига бориб урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда “Нексия” атомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Ёнғин чиқиши туфайли “Нексия” автомашинаси ёниб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда.

ИИВ ЙҲХББ йўл ҳаракати иштирокчилари йўлларда ҳаракатланганда “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишларини сўраган.