Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Нексия"си ўриндиғи остига оғу яширган жиноятчи фош этилди

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказган тезкор тадбири давомида марихуана гиёҳвандлик моддасининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ғиждувон туманида ўзининг “Нексия” русумли автомашинасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ж.Ш. тезкор гуруҳ вакиллари томонидан тўхтатилиб, автомашина тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автотранспорт воситасининг олд йўловчи ўриндиғи остига 8 дона гугурт қутиларига жойлаштирилган, умумий оғирлиги 45,12 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.