Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ногиронлик нафақаси адлия ходимлари ёрдами билан тайинланди. Нега?

Самарқанд тумани адлия бўлимига туманнинг Гулобод маҳалласида яшовчи Н.Шавкатова 2018 йил 4 декабрда туғилган фарзандига ногиронлик белгиланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Натижада Н.Шавкатованинг фарзанди туман тиббиёт бирлашмаси тиббий маслаҳат комиссияси томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб, у “Болалар бош мия фалажлиги иккиланган гемиплегия формаси. Психомотор ривожланишида орқада қолиши” ташхиси билан диспансер назоратига олинди ва 2 йил муддатга болаликдан ногиронлик нафақаси тайинланди.

Н.Эргашев,

Самарқанд тумани адлия бўлими катта маслаҳатчиси.

***

Таҳририятдан: Адлия бўлими мурожаатни ўрганиб, фуқарога муаммосини ҳал этишга кўмак бергани ҳақидаги маълумотни ёритиш учун тайёрлар эканмиз, қатор саволлар қаршисида қолдик. Нега фуқаро фарзанди ногиронлиги аниқ бўла туриб, ўз вақтида ногиронлик нафақасини тўғирлай олмади? Бу бошқа соҳа мутасаддиларининг камчилиги эмасми? Агар камчилиги бўлса, уларга тегишли чора кўрилиши лозим эмасмикан?