Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нон учун компенсация пули кимларга тўланади?

Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50 000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:

- ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;

- боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;

- болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;

- 16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;

- 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

- белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;

- 2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;

- моддий ёрдам олувчи оилалар;

- 14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;

- белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.