Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний фаолият юритаётган “электросеть вакиллари”, улар ишлаётган фирмага нисбатан қонуний чора кўрилмоқда

Жорий йилнинг 22 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналида "Огоҳ бўлинг! Тойлоқ туманида сохта "электросет вакиллари" қўлга тушди" мазмунида видеолавҳа эълон қилинганди.

"Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ ходимларининг ўрганишича, 2020 йил 21 февраль куни Тойлоқ тумани электр таъминоти корхонаси ходимлари Вафоқул Рўзимуродов ҳамда Жамшид Қодиров Тойлоқ тумани, Боғизағон ҳудудида янги замонавий АСКУЭ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларини олиб бораётган жараёнида маҳалла фуқароларининг мурожаати бўйича ноқонуний фаолият олиб бораётган, ўзларини “электросеть вакиллари” деб таништирган бир гуруҳ фуқаролар билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида уларга тегишли бўлган гувоҳномаларни олиб қўйишган.

Шундан сўнг Боғизағон МФЙ аҳолиси томонидан воқеа бўйича маҳалла профилактика инспекторига мурожаат қилинган. Маҳалла инспектори ушбу гуруҳ вакилларини туман ички ишлар бўлимига олиб борган.

Ҳозирда ноқонуний фаолият юритаётган, ушбу ходималар ишлаётган фирмага нисбатан қонуний чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.

"Тойлоқ туман электр таъминоти корхонаси" раҳбари М.Исломов,  туман хокимлиги, туман "Маҳалла" жамғармаси иштирокида барча маҳалла раисларига ушбу ноқонуний фаолият юритаётган ходимларни уйига киритмаслик, хизмат кўрсатишига йўл қўймаслик юзасидан тушунтириш ва огоҳлантириш берилган.

Истеъмолчилардан бу каби ҳолатларга учраган тақдирда, «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг 1154 қисқа рақамли манзилига ёки «Ҳудудий электр тармоқлари билан мулоқот» телеграм-каналига мурожаат қилишларини сўраймиз.

"Самарқанд ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.