Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкил қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинл 14 май куни соат 14:30 ларда, Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Олтинкўл тумани Уйғур МФЙда яшовчи фуқаро М.Х қурилиши битмаган янги ҳовлисида карантин вактида бир нечта фуқароларни йиғиб, таваккалчиликка асосланган ноқонуний “хўроз ўйини”ни ташкиллаштирганлиги аниқланди.

Фуқаролар Т.Б., Х.Х., Х.М., И.М. ҳамда Ю.Ж.лар ўзаро оғзаки тартибда 2.000.000 сўмдан келишиб, пул ютиш мақсадида хўрозларини уриштираётган вақтида ушланди. Иштирокчиларнинг ёнида бўлган жами 600.000 сўм пуллар ҳамда 2 дона “Дакан” хўрозлар холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, туман ИИБ ихтиёрига олинди.

Суриштирув давомида ташкилотчи М.Х. ҳар бир ўйиндан ўртага тикилган суммадан маълум миқдорда улуш олганлиги маълум бўлди, деб хабар қилди Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.