Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нуробод тумани ҳокими қўшниларни яраштириб, “яраш оши” ташкил қилди

Нуробод туманининг Нурбулоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, бир-бирига қўшни бўлган “Қайнар бобо” ХК раҳбари Қ.С. ҳамда “Сардорбек тумори” ХК раҳбари А.Ў.лар узоқ йиллардан бери ёнма-ён яшаётганлиги, ҳовлиларини ажратиб турувчи девор ҳамда ортиқча ер майдони устида жанжаллашиб келган.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Нуробод тумани ҳокими Ф.Зоиров, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ушбу келишмовчиликка барҳам бериш учун уларнинг хонадонига борди. Туман ҳокими қўшнилар - Қ.С. А.Ў.ларни ўзаро муросага келтирди. Маҳалла фаоллари томонидан икки қўшни ҳовлилари чегарасини аниқ кўрсатиб турувчи девор қурилиб, муаммога барҳам берилди.

Ушбу ташаббус самарасида “яраш оши” ҳам ташкил қилиниб, бундан кейин қўшнилар орасидаги ғам-ғусса, уруш-жанжални бартараф этишга келишиб олинди.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.