Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда хорижий давлатлардан қайтиб келган меҳнат мигрантларининг 267 нафари йўлланма асосида ишга жойлаштирилган

Нуробод тумани Бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 2476 нафар фуқароларнинг ишга жойлашиш борасидаги мурожаатлари ўрганиб чиқилган.

Иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг 1329 нафари ишга жойлаштирилган, 155 нафари таклиф этилган ишларни турли сабабларга (иш хаққининг камлиги, ишнинг малака мутахассислигига мос эмаслиги) кўра, рад этилган.

Марказга иш сўраб мурожаат қилган фуқаролардан 177 нафарига маъқул келувчи иш булмаганлиги сабабли ишсиз сифатида рўйхатга олиниб, уларни ижтимоий қуллаб-қувватлаш чоралари кўрилган. Жумладан, уларнинг 110 нафарига ишсизлик нафақаси, 77 нафарига имтиёзли кридет олиш учун тавсияномалар берилган.

Хорижий давлатлардан қайтиб келган мехнат мигрантларидан 267 нафари туман Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган. 401 нафари мустақил равишда ишга жойлашган бўлса, 562 нафари ўзларининг таъдбиркорлик фаолиятларини бошлаган.

Бундан ташқари, тумандаги меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида 6 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ўтказилиб, ушбу ярмаркалар 660 нафар фуқаролар қамраб олинган.

Шунингдек, туманда оғир турмуш шароитида яшаётган 42 нафар хотин-қизларнинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, 2019 йилда улардан 40 нафари ишга жойлаштирилган бўлса, 1 нафарининг 2 ёшга тўлмаган фарзанди борлиги сабаб ишга жойлашмаган.

Бугунги кунда тумандаги 74 та корхона ва ташкилотларда 194 та бўш иш ўринлари (вакансия) мавжуд бўлиб, ушбу бўш иш ўринлари асосан умумтаълим мактабларида, соғлиқни сақлаш тизимида, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш корхоналарида ва бошқа иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарда мавжуд.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.