Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободдаги иккита мактабнинг филиаллари энди янги бинода

Нуробод туманининг энг чекка Каттасой ва Чилҳужра қишлоқларида 58- ҳамда 66-умумий ўрта таълим мактабларининг филиаллари янги бинога эга бўлди.

Бугунги кунгача ҳар иккала мактабнинг бошланғич синф ўқувчиларига таълим-тарбия беришда эски, таъмирталаб бинолардан фойдаланиб келинаётган эди. Эндиликда, туман маҳаллий бюджетидан ажратилган 149 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига ҳар бири 40 ўринли, иккитадан синфхонага эга мактаб филиалларининг янги бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу мактаб филиали бинолари ўқувчиларнинг муносиб шароитларга эга синфхоналарда таҳсил олишига хизмат қилмоқда.

Нуробод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.