Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободнинг тоғли ҳудудида янги МТТ очилди

Бугун Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида янги 5-мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган мактабгача таълим ташкилоти 100 нафар болага мўлжалланган бўлиб, 16 та янги иш ўрни яратилди.

3 миллиард 90 миллион сўм маблағ эвазига “Қийқим меъмори” қурилиш корхонаси томонидан бунёд этилган МТТ замонавий мебеллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

Дилобар АМИРОВА.