Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Обеликс”нинг ижодий гуруҳи Самарқандда

Кеча машҳур француз актёри Жерар Депарденинг тасвирга олиш гуруҳи Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳ ташрифидан кўзланган асосий мақсад вилоятнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш, Франция телеканалларида намойиш этилиши режалаштирилган Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильмни суратга олиш ишларини давом эттиришдан иборат. Меҳмонлар Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, “Чор Чинор” боғи, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини томоша қилди.

Тасвирга олиш гуруҳи Ўзбекистоннинг ўзига хос маданияти, урф-одатларини француз томошабинларига намойиш этишни режа қилган. Шунингдек, фильмда Исломнинг маърифат масалаларида тутган ўрни ва моҳиятига алоҳида эътибор қаратилади. Мазкур лойиҳа Самарқанд брендини Европа мамлакатларида янада оммалаштириш, унинг бой тарихи, маданияти, бетакрор табиати ва меҳмондўст халқи билан яқиндан таништиришга хизмат қилади. Ташриф давом этмоқда.