Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Очиқ дарсда ҳоким қатнашди

Жомбой тумани Қаюм Собиров умумтаълим мактабларида бўлиб, муассасалардаги шароит билан бирга таълим сифатини ҳам ўрганмоқда, очиқ дарсларни кузатмоқда.

12-, 16-, 27- ва 47-умумтаълим мактаблари битирувчилари билан ўтказилган очиқ дарсларда Қ.Собиров қайси касб-ҳунар бўлмасин, киши ўз соҳасига қунт ва меҳр билан ёндашса, кўзлаган ниятларига етиши ҳақида гапирди.

– Касб-ҳунарни қаерда эмас, қандай ўрганиш муҳим, – деди ҳоким. – Айтайлик, дунёнинг энг нуфузли олийгоҳига кирсангиз, аммо ўша касбга меҳрингиз бўлмаса, олган дипломингиз сизни бахтли қилолмайди. Аксинча, ўзингиз қизиққан ҳунарни пухта эгаллаб, ҳалол меҳнат қилсангиз, эл эътирофини оласиз, бахт туйғусини туясиз, рўзғорингиз обод бўлади.

Мактаб директорлари, синф раҳбарлари ҳамда фан ўқитувчиларига болаларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, гуруҳларга ажратиш, шу асосда чуқурлаштирилган машғулотлар ташкил этиш тавсия этилди. Шунингдек, ҳоким иштирокида мотивацион дарслар ўтказилиб, ўқувчилар фикри ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Жомбойда аълочи ўқувчилар ва фан олимпидалари ғолибларига туман ҳокими стипендияси берилиши айтилганди.