Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Одамлар бугунгидан эртага яхшироқ бахтни орзу қилади

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Олий таълим муассасалари ректорлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда ёшларнинг ҳар томонлама комил инсон бўлиб вояга етишлари учун яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар, ёшларни четдан кириб келаётган турли ёт ғоялар таъсиридан асраш масалалари муҳокама қилинди.

- Одамлар бугунгидан эртага яхшироқ бахтни орзу қилади ва бу миллий ғоя рўёби даражасини кўрсатади, - дейди “Маърифат” тарғиботчилари жамияти аъзоси Зиёдулла Авазов. - Миллий ғоя шу юртда яшаётган барча одамларнинг олижаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги, деган юксак тушунчаларни ўз ичига олади. “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган тадбирларимизда ҳам миллий ғоямизни аҳоли, хусусан, ёшлар онгига сингдиришга ҳаракат қиляпмиз.

Улуғбек КАМОЛОВ.