Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олтиариқда уй ёниб, 1 ёшли қизча ҳалок бўлди

Носоз ҳолдаги электр иситиш мосламасидан фойдаланиб, уни назоратсиз қолдириш аянчли оқибатга олиб келди. Бу ҳақда ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси маълум қилмоқда.

2019 йилнинг 7 ноябрь куни соат 13:24 да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, Навбаҳор МФЙ, Янгиқўрғон кўчасида жойлашган 45-уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 2018 йилда туғилган қизча тутундан заҳарланиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Олтиариқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимидан туман ички ишлар бўлимига хабар берилган.

Тезкор-тергов гуруҳи ходимлари томонидан воқеа жойига бориб, ҳодиса юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилганда, яшаш хонада носоз электр иситиш мосламасини ёққан ҳолда назоратсиз қолдириш оқибатида уйнинг 5 квадрат метр майдонида пол қисми ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ачинарлиси, шу хонада бешикда бўлган чақалоқ тутундан заҳарланиб, вафот этганлиги маълум бўлган.