Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқчопсой маҳалласидаги кўприк келаси йил Инвестиция дастури асосида қайта қурилади

Бугун, 7 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда “8 ой аввал қулаган кўприк ҳали ҳам қайта таъмирланмади” сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Мақолада келтирилишича, Самарқанд вилояти Қўшработ тумани Оқчопсой маҳалласида жорий йилнинг март ойида қулаган кўприк ҳали-ҳануз қайта таъмирланмаган.

Бу ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилди. Аниқланишича, ҳақиқатдан кўприк қулаган. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов раислигида 2019 йилнинг 30 сентябрида Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилиш баёнида Қўшработ туманидаги Оқчопсой ва Оқмачит маҳалла фуқаролар йиғинларида кўприк қуриш 2020 йил Инвестиция дастурига киритилган. Шунингдек, тумандаги 10 га яқин таълим даргоҳлари ва 2 та соғлиқни сақлаш муассасаси ҳам ушбу дастур асосида янгидан қурилади, таъмирланади ва реконструкция қилинади.

Қўшработ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.