Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё туманида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти юзасидан маълумот

Аввалроқ, Оқдарё туманида содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти юзасидан маълумот берилган бўлиб, маълумотда жиноят туман “Агробанк” филиалининг биносида содир этилганлиги, жиноятчи бинода хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланганлиги кўрсатилган эди.

Кейинчалик тергов давомида аниқланишича, 2019 йил 6 сентябрь куни соат 18:00 ларда фуқаро А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда туман қишлоқ хўжалик бўлими биносининг биринчи қаватида жойлашган “Агробанк” туман филиали маслаҳатхонасига кириб келиб, ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқарган. Жанжал давомида ёнида бўлган йиғма пичоқ билан ушбу хонада ишлаётган банк ходимлари Н.Ш., У.Ҳ. ва туман қишлоқ хўжалик бўлими ходими Р.Ж.ларни уриб, тан жароҳати етказган вақтда, шу ерда бўлган фуқаролар ташқаридан ўтиб кетаётган ички ишлар бўлими ходимини чақиришади. ИИБ ходими томонидан фуқаро А.Б. ушланиб, ундан бир дона йиғма пичоқ далилий ашё сифатида олинган. Жиноят содир этилган жой, яъни Оқдарё тумани қишлоқ хўжалик бўлими биноси қўриқловга олинмаган бино бўлганлиги сабабли, у ерда ИИБ ходимлари хизмат олиб бормайди. Чунки, ушбу бинода банк доимий фаолият кўрсатмайди. Банк ходимлари у ерга фақат белгиланган кунларда фуқароларга маслаҳат бериш учун боришади.

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 6 сентябрь куни Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тан жароҳати олган уч нафар фуқарога нисбатан шу куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

7 сентябрь куни А.Б. жиноят ишида ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси.