Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарё туманида уч нафар ходим иш жойида пичоқлаб кетилгани юзасидан расмий маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда 6 сентябрь куни Самарқанд вилояти Оқдарё туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлимига номаълум шахс келиб уч нафар ходимни куппа-кундуз куни ишлаб турган жойида пичоқлаган, деган хабар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Самарқанд  вилоят Ички ишлар бошқармаси қуйидагича маълумот берди:

Тўпланган ҳужжатларга кўра, 2019 йил 06 сентябрь куни соат 18:00 ларда Оқдарё туманида А.Б. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда туман “Агробанк” биносига келиб, ҳеч бир сабабсиз жанжал чиқариб, ёнида бўлган йиғма пичоқ билан банк ходимлари Н.Ш., У.Ҳ. ва Қишлоқ хўжалиги бўлими ходими Р.Ж.ларни уриб, тан жароҳати етказган вақтда бинода хизмат олиб бораётган туман ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, ундан бир дона йиғма пичоқ далилий ашё сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан  А.Б.га нисбатан 06.09.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тан жароҳати олган уч нафар фуқароларга нисбатан шу куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

07.09.2019 йил куни А.Б. жиноят ишига ЖКнинг 104-моддаси
1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, шу куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.