Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёда иккита давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади

Туманнинг Янгиобод махалла фуқаролар йиғинида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Машраб Тўрақулов ташаббуси билан 75 ўринга мўлжалланган «Наргиза Нигора» номли, Пўлатдархон маҳалласида яшовчи тадбиркор Дилфуза Маърупова ташаббуси билан 150 ўринли «Миллат хазинаси» номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасалари иш фаолиятини бошлади.

Ушбу муассасалар бугунги кунда маҳаллий аҳолининг 40 нафар хотин-қизларини иш ўринлари билан таъминлади, 225 нафар болажонларимизни сифатли таълим-тарбия олиши учун ўз бағрига олди.

Боғчаларда баркамол авлодларни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, шифокор кўрсатмаси бўйича якка тартибда ва кичик гуруҳ машғулотлари учун даволаш-жисмоний тарбия хонаси, жисмоний тарбия зали, футбол майдони мавжуд, мусиқий таълим дастури эса тузатиш ритмикаси билан тўлдирилган.

Шунингдек, бу муассасаларда психолог фаолият юритиб, болалар билан машғулотлар ўтказишдан ташқари ота-оналар ва нодавлат мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан консультациялар ҳам ўтказилади. Болажонларнинг рус ва инглиз тилларини мукаммал ўрганишлари учун зарур шароитлар, имкониятлар яратилган.

 Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини очилишига бағишланган тадбирларда туман ҳокими Ф.Абилов, Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Раҳмонов иштирок этди.

Бахтигул Асророва.