Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқишга киришда ёрдам беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан чора кўрилмоқда

Тошкентда аёл ўғлини академияга ва қизини мактабга киритиб қўйишни ваъда қилган шахсга алданди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Бектемир тумани ИИО ФМБга 37 ёшли Шахноза И. мурожаат қилган. Унинг мурожаатидан маълум бўлишича, жорий йилнинг май ойи ўрталарида 29 ёшли Муҳаммат М. унга ўғлини Ўзбекистон Республикаси ИИВ академиясига ўқишга киришида ёрдам бериб, қизи ва жиянини мактабга ўқишга киритишини ваъда қилган. Ўзининг “хизматлари” учун у Шахнозадан 1900 АҚШ доллари ва 3.500.000 сўм олган. Аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Огоҳ бўлинг! Масалангизни ҳал қилишда ваколати бўлмаган инсонларга ишонманг”, дея огоҳлантирган ИИББ.