Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўртоқлик учрашуви: Ироқ – Ўзбекистон 0:0

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания пойтахти Амманда Ироқ миллий термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Асосан тенгкурашлар остида кечган ўйинда дуранг қайд этилди – 0:0.

Ироқ: Муҳаммад Ҳамид, Мустафо Муҳаммад, Нажим Шван, Моҳаннад Абдулраҳим, Ҳумам Тариқ, Башар Ресан, Амжед Атван, Исмоил Дургам, Осама Жаббар, Ребин Ғариб, Майтам Жаббор.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Фарруҳ Сайфиев, Егор Кримец (Достон Турсунов,  68), Даврон Ҳошимов, Одилжон Ҳамробеков, Жалолиддин Машарипов (Достон Ибрагимов, 73), Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 55),  Азиз Ғаниев, Қувондиқ Рўзиев (Достонбек Ҳамдамов,  61), Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Остон Ўрунов, 63).