Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбек тадқиқотчиси коронавирусга қарши қурилма яратди

Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан тузилган экспертлар гуруҳи коронавирус ва бактерияларни блоклайдиган ҳамда зарарсизлантирадиган универсал теxнология яратиш устида махсус тадқиқот олиб боришди. 

Дастлабки лаборатория синов-тадқиқотлари муваффақиятли якунланди. Янги инновацион технология ёпиқ майдондаги ҳавони зарарсизлантирибгина қолмай, беморнинг нафас йўллари ва ўпкасигача вирус ҳамда бошқа юқумли касалликлардан тозалайди.

Инновацион технологиянинг асоси — янги яратилган молекулалар экани таъкидланмоқда. Ана шу молекулалар белгиланган ҳудуднинг ҳавоси ва ҳатто турли жисмлар, ашёларнинг устки ҳамда ички қисмларидаги мавжуд вирус ва бактерияларни ҳам нейтраллаштириш хусусиятига эга.

Шунингдек, бу қурилма инсон нафас олиш йулларидаги вирусларгача масофавий зарарсизлантиради. Муҳими, уни қўллаш учун кўп вақт талаб этилмайди. 30 метр квадрат майдондаги xона дезинфекцияси учун бор-йўғи 15 дақиқа кифоя.

Лойиҳа муаллифининг таъкидлашича, янги яратилган технология ҳаво орқали инфекция юқиши xавфини бутунлай йўққа чиқаради. Бу технологиянинг универсаллиги шундаки, у нафақат тожсимон ўлат, балки барча турдаги микроблар, бактериялар ва вирусларнинг кушандасига айланади.

Мутахассисларимиз ушбу теxнологиядан тиббиёт муассасалари ва одам гавжум бўладиган бошқа бино ва иншоотларда фойдаланишни тавсия этишмоқда. Унинг ишлаш принципи энг замонавий теxнологияларга асосланган ва инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз. Янги инновацион қурилма яқин кунларда мамлакатимизда оммавий равишда ишлаб чиқарилиши мўлжалланяпти.