Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон жорий йил охирига қадар Россиянинг “Спутник V” вакцинасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россиянинг COVID-19 га қарши “Спутник V” вакцинаси клиник синовларини 2020 йил охири ва 2021 йил бошларида бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 28 ноябрь куни ССВ раҳбари Абдуҳаким Хожибоев журналистларга маълум қилди.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг тўғридан-тўғри сармоялар жамғармаси (РФПИ) Ўзбекистоннинг “Laxisam” фармацветика компанияси билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистонга 35 миллион дона эмлаш ҳажмидаги “Спутник V” вакцинасини етказиб бериш тўғрисида келишувга эришганини маълум қилган эди. Кейинчалик “Laxisam” вакили РИА Новости нашрига республиканинг назорат қилувчи органлари билан етказиб беришни мувофиқлаштириш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

“Ижобий жавоб бўлса (РФПИдан), биз ушбу вакцинанинг клиник синовларини жорий йил охирида ёки кейинги йил бошларида бошлашни режалаштирмоқдамиз”, деди Хожибоев “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда қўллаш эҳтимоли тўғрисида берилган саволга жавоб қайтарар экан.

Шу билан бирга, Хожибоев Ўзбекистонда клиник синовлардан ўтказилиши учун хитойлик ҳамкорлар томонидан 6 минг дона эмлаш вакцина олиб келинганини қўшимча қилди.