Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилди

Япониянинг “Itochu” компанияси Ўзбекистон билан янги автомобиллар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида "Mitsubishi Corporation", "Marubeni Corporation" ва "Itochu Corporation" каби йирик компаниялар билан учрашувлар ўтказди.

Таъкидланишича, “Itochu” компанияси билан ички бозор эҳтиёжларини қондириш ва учинчи мамлакатлар бозорига экспорт қилиш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш даражасини кўтариш ҳисобига Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кучайтириш механизмлари ишлаб чиқилган.

“Шунингдек, Япония тарафи автомобилсозлик маҳсулотларининг янги сегментларини ўзлаштириш таклифини қизиқиш билан қабул қилди”, дейилади хабарда.

Учрашувда ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ва компанияларнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.