Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон халқ артистлари Ургутга борди

Ургут туманида 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов ва Ёдгор Саъдиевлар туман хотин-қизлари билан ижодий учрашув ўтказди.

Унда актёрлар хотин-қизларни кириб келаётган байрам билан табриклаб, ўзларининг ижодий фаолияти, янгиликлар, кадр орти машаққатлари ҳақида сўз юритди.

- Баҳорнинг илк кунларида сиз, мунис ва гўзал аёлларимизнинг байрами бежиз нишонланмайди, - деди Эркин Комилов. – Чунки сизда баҳор нафаси, гулларнинг нафосати мужассам. Эрта тонгда ишга отланар эканмиз, сизнинг меҳрингиз ва табассумингиз кун давомида бизга куч-ғайрат бағишлайди.

Ижодий учрашув давомида ургутлик хотин-қизлар кино соҳасидаги янгиликлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.