Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши ёшларга мурожаат қилди

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайлов муносабати билан қабул қилинган мурожаатда бу йилги сайловда (мамлакат миқёсида) қатнашадиган сайловчиларнинг 55,2 фоизи, яъни 11 миллион 371 минг нафардан зиёдини 30 ёшгача бўлган ёшлар, жумладан, 2 миллион нафарга яқинини сайловда биринчи марта иштирок этувчилар ташкил этиши инобатга олиниб, ёшлар ушбу тадбирда фаол иштирок этишга чақирилган.

Мурожаатда янги қабул қилинган Сайлов кодексининг аввалги сайлов қонунчилигидан фарқли томонларига ҳам эътибор қаратилган.