Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида ер силкиниши қайд этилди

Бугун, 4 июнь куни соат 09:47 да Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Координаталар 40,87 градус шимолий кенглик, 71,12 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик ҳ=19 км. Тошкентгача масофа 166 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Наманган: 49 км;3 балл

Андижон: 103 км;2 балл

Фарғона: 78 км;2 балл

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.