Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзини ўзи банд қилган шахс ким?

SOLIQ мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган киши - рўйхатдан ўтган, 67 та фаолият турларидан бири билан шуғулланиб, қонуний меҳнат фаолиятини йўлга қўйган, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи ҳажмида тўловларни амалга ошириб, меҳнат стажига эга бўлган шахс ҳисобланади.

Самарқанд вилоятида ўзини ўзи банд қилиш ҳолати қандай?

Ўзини ўзи банд қилиш жараёни бошланганидан ҳозирга қадар 47487 нафар шахс SOLIQ мобил иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган.

Жумладан,

-  4749 нафари ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар;

-  14901 нафари маиший хизматлар;

-  10145 нафари саноат йўналиши бўйича хизматлар;

-  12710 нафари қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича хизматлар;

-  4372 нафари халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш;

-  610 нафари ахборот комуникация йўналиши бўйича хизматларда банд бўлган.

Самарқанд вилояти иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси.