Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

O’zLiDeP депутати Жомбойда 30 та кам таъминланган оилага озиқ-овқат маҳсулотлари улашди

Коронавирус пандемиясининг мамлакатимизда тарқалишини олдини олиш чора-тадбирлари доирасида эълон қилинган карантин вақтида саховатпеша депутатлар ва тадбиркорлар томонидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилиб, хайрли ишлар амалга оширилмоқда.  

Халқ депутатлари Жомбой туман кенгаши депутати, O’zLiDeP фаоли Акбар Икромов Жомбой туманидаги Ширинкент маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ногиронлиги бор ва кўп болали 30 та оилага 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, 1 қопдан ун, ҳар бири 5 килограммдан бўлган гуруч, шакар, макарон, 5 литр ўсимлик ёғи, 2 килограмм гўшт, шунингдек, ниқоблар, антисептик воситалар, совун ва қўлқоплар тарқатди. 

 - Меҳр-оқибат халқимизга хос хислатлардан бири. Мана шундай синовли дамларда бир-биримизни қўллаб-қувватласак, карантин қоидаларига қатъий риоя қилсак, бу синовни тезда енгамиз, - дейди депутат Акбар Икромов.

Бахтигул Қаршиева.