Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига киришди

Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Ахмадович Назарбеков вазирлик ходимлари олдида Ҳукумат раҳбари томонидан Президент фармони ўқилган ҳолда ўз лавозимига расмий тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Сўз аввалида, Ҳукумат раҳбари А.Арипов, Ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раиси, Олий Мажлис Сенати сенатори Б.Сайфуллаевни бу юксак лавозим, шу билан бирга, Президентимиз томонидан уларга билдирилган ишонч билан қутлади.

Б.Сайфуллаев, янги вазир О.Назарбеков ўз нутқида билдирилган ишончга, Ватанига, халқига муносиб меҳнат қилишга ваъда беришди.